“Аччиқ таомларнинг саратон ва яллиғланиш касалликларига қарши хусусиятларини исботловчи тадқиқотлар бор. Аччиқ овқат вазнни меъёрлаштиришда, ёмон холестерин миқдорини камайтиришда ва қон босимини туширишда ёрдам беради. Бироқ, Хитойда 4,5 минг иштирокчи қатнашган тиббий тадқиқот шуни кўрсатганки, ҳар куни 50 гр аччиқ қалампир, умуман аччиқ овқат истеъмол қилиш когнитив қобилиятларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Яъни Аччиқ таомларни мунтазам истеъмол қилиш фикрлаш, тушиниш, тафаккур қилиш каби қобилиятлар пасайишига ва хотиранинг бузилишига сабаб бўлади”, дейди шифокор.
Шунингдек, шифокорнинг таъкидлашича, аччиқ таомларда организм учун фойдали хусусиятлар ҳам бор, бироқ уларни кўп истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш керак.
Аччиқ овқат танани қизитади. Шифокорлар қалампирни шамоллашда даволовчи восита сифатида тавсия қилмайди. Чунки қалампир юқори нафас йўлларини безовта қилади ва йўтални келтириб чиқаради.
Ошқозон-ичак касалликларида аччиқ овқатлар қатъиян мумкин эмас. Аччиқ таом истеъмол қилиш ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак ярасини келтириб чиқармайди, бироқ организмдаги мавжуд касалликларни қўзғатиб юбориши мумкин. Бу ҳақда врач-диетолог, гастроэнтеролог Маргарита Арзуманяннинг “Sputnik” радиосидаги чиқишига асосланиб, “Aniq.uz” маълумот бермоқда.