Учрашувда ёшларнинг қонунчиликда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва имкониятлари, соҳани ривожлантириш бўйича ғоялар, фикрлар ва таклифлар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтади.

Учрашувда ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган ёшларни норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий тарғибот каби вазирлик ваколатига кирадиган функциялар билан яқиндан таништирилади. Шунингдек, ҳуқуқий масалаларда савол, таклиф ва ташаббуслари мавжуд бўлган ёшлар эшитилади. 
 
Адлия вазирлиги ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган талаба ёшларни адлия вазири билан учрашувда таклиф этади.
 
Мулоқотда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш керак. Муддат 2021 йил 27 декабрь соат 9:00 га қадар.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://bit.ly/3qpgK68

Адлия вазирлиги ахборот хизмати