Унда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди. 2019 йилда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги келишув бугунги кунда самарали амалга ошириляпти.
Шунингдек, қонунчилик маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш мақсадида Беларус Республикасининг «Эталон» ва «Эталон онлайн» қонунчилик қидирув тизимларини юритиш тажрибаси ўрганиляпти. Учрашувда ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари келишиб олинди.
Делегация вакиллари Минск области бўйича ҳуқуқий ахборот ҳудудий маркази фаолияти билан ҳам танишди. Бугунги кунда Беларусда 7 та шундай ҳудудий марказлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тезкорлик билан жойлардаги барча ташкилот ва муассасаларга етказиш, аҳолини юридик адабиётлар ва расмий нашрлар билан таъминлаш, бошқарув идоралари ҳуқуқий ҳужжатларини тўплаш, ишлов бериш ва ягона қидирув тизимига киритиб бориш каби муҳим вазифаларни бажаради. Ушбу марказларнинг ижобий тажрибаси яқиндан ўрганилди.
Шу билан бирга, 28-29 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган «Ахборот технологиялари ва ҳуқуқ (Ҳуқуқий ахборотлаштириш — 2021)” мавзусидаги халқаро конференцияда «Адолат» МҲАМ вакиллари маъруза билан иштирок этиши белгиланган, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.