Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан иқтидорли талабалар иштирок этди.
Қувонарлиси, ушбу олимпиадада Андижон давлат университети талабалари муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этди. Хусусан, университет ёш математиклари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритди.
Олий ўқув юрти ахборот хизматининг хабар беришича, бундай натижалар нафақат талабаларнинг шахсий салоҳияти, балки таълим муассасасида яратилган имкониятлар ва илмий муҳитнинг самараси ҳисобланади. Мазкур ютуқ университет нуфузини халқаро миқёсда янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мамлакатимизда ёшларнинг сифатли таълим олиши ва уларнинг халқаро майдонларда муносиб иштирокини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар изчил давом этмоқда. Бу борада олий таълим муассасаларида иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва нуфузли танловларда иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Андижон давлат университетида ҳам бу йўналишда тизимли ишлар олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда.