Авиакомпания Airbus А320 русумли ҳаво кемасида 2 ноябрда тонг пайтида Санкт-Петербург—Наманган йўналишида 155 нафар йўловчини гуллар шаҳрига етказди.
Орадан икки соат ўтиб, мазкур самолёт 157 нафар йўловчи билан Наманган—Санкт-Петербург йўналишида учиб кетди.
«Аэрофлот» ҳафтасига икки кун — сешанба ва жума кунлари Санкт-Петербург—Наманган—Санкт-Петербург йўналишида парвозларни амалга оширишни режалаштирган, деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.