Тадбир давомида афғон инқирозини ҳал этиш, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама этилди.

Томонлар, шунингдек, Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакат янги ҳукуматига нисбатан мужассамлашган позициясини ишлаб чиқиш, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, ушбу давлатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида кўмак кўрсатиш муҳимлиги қайд этилди.

Тадбир якунида Қўшма баёнот қабул қилиниб, унда иштирокчилар Ўзбекистон томонининг БМТ шафелигида Халқаро музокаралар гуруҳини тузиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватладилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.