Жорий йил 26 – 27 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. Маҳкамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили И. Иргашев бошчилигидаги делегация Афғонистонда сафарда бўлди.
Икки томонлама музокараларда Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт коридорини шакллантириш, икки давлат транспорт логистика корхоналари ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро автомобил ташувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан Афғонистон ҳудуди бўйлаб транзит ўтишга ҳамда бошқа манзилларга юк ташишга ўрнатилган чекловни олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди.