Бу ҳақда Ariana News телеканали ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

“Маҳаллий манбалар Кокал туманидаги ҳарбий марказга ва Покистоннинг яна бир ядровий марказига қилинган зарбалардан сўнг юзлаб ҳалок бўлганлар ва ярадорлар Исломободдаги шифохонага ётқизилганини хабар қилишмоқда”, дейилади хабарда.

22 февраль, якшанба куни кечқурун Покистон ҳаво кучлари Афғонистоннинг Пактия ва Нангарҳар чегара вилоятларига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Кейинчалик, Афғонистондаги олтита вилоят Покистон ва Афғонистон қўшинлари ўртасида қуролли тўқнашувлар майдонига айланди, деб хабар берди lenta.ru.