Зилзилалар эпимарказида магнитуда 4 ва ундан бироз юқори бўлди. Табиийки, унинг кучи Ўзбекистонда сезилмади. Булар кучли зилзила тофасига кирмайди.
Афғонистонинг фокусли чуқур зонаси плиталар тўқнашган ҳудуд ҳисобланиб, мазкур ҳудудда деярли ҳар куни силкинишлар бўлиши бу табиий ҳолат.
Қирғизистонда эса соат 06:43 да 3.8 магнитудали зилзила кузатилди.
Зилзила эпимаркази Ўш вилояти Дараут-Қўрғон массивида 50 км чуқурликда рўй берган. Унинг кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилмаган.