Ислом қамарий тақвимининг охирги ойи — зулҳижжа ойининг биринчи куни Саудия Арабистонида 28 майга тўғри келади. Мусулмонларнинг икки йирик байрамидан бири бўлган Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг 10-куни нишонланади. Шу тариқа 6 июнь Қурбон ҳайити байрамига тўғри келади. Ўзбекистонда ҳам шу куни байрам нишонланади.
Бироқ Афғонистондаги “Ҳилол кўриш қўмитаси” ҳеч бир вилоятда 28 май куни зулҳижжа ойи кўринмаганини маълум қилган. Фуқаролар ҳам ушбу ойни кўргани ҳақида шариат судларига гувоҳлик бермаган. Шундан келиб чиқиб, “Толибон” 28 май зулқаъда ойининг сўнгги куни эканини айтиб, 7 июнни Қурбон ҳайити сифатида белгилаган.
Малайзия ва Бруней ҳам 29 май кунидан зулҳижжа ойи бошланишини маълум қилган. Улар ҳам 7 июнь санасида Қурбон ҳайитини нишонлайди.