ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра,  22 июнь куни Афғонистонда Тошкент вақти билан соат 01:55 да 6,1 балли ер силкиниши содир бўлди.

Эпицентр: Тошкентдан 685 км жанубий-шарқда. Ер силкиниши координаталари: 35,11 градус шимолий кенглик; 68,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда 6,1 баллга етган.

Ер силкинишининг Сурхондарё вилоятида сезилиш кучи 3 балл, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 2 балл. Бу ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда.