Шу боисдан Африканинг энг баланд тоғида интернетни ишга тушириш зарурати юзага келди. Энди туристлар денгиз сатҳидан 3795 метр баландликда интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Танзания ҳукумати Килиманжарода маълумотлар алмашиш тармоғини қуриш ишларининг бир қисми якунланганини маълум қилди. Мазкур лойиҳа туримни ривожлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли.
Мазкур йўналиш республикага аллақачон 1,4 миллиард доллардан кўп маблағ келтирди ҳамда мамлакатнинг муҳим тармоқларидан бирига айланди, дейилади techcult.ru сайтида.