«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бунга қуйидагича изоҳ берди:

«Маълумки, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, мақсадида 2024 йил 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс - 20 фоиз, бизнес класс - 30 фоиз ва VIP класс - 40 фоиз вагонлари учун ошмоқда».

Шу ҳисобда йўналишлар бўйича нархлар қуйидагича кўринишда бўлади:

Тошкент — Бухоро

– VIP 890 000 сўм;

– Бизнес 600 000 сўм;

– Эконом 403 000 сўм.

Тошкент — Қарши

– VIP 747 000 сўм;

– Бизнес 507 000 сўм;

– Эконом 338 000 сўм.

Тошкент — Самарқанд

– VIP 554 000 сўм;

– Бизнес 358 000 сўм;

– Эконом 244 000 сўм.