Китано ижодий учрашувларда қатнашади, шунингдек, томошабинларга ўзининг энг машҳур картиналаридан бири – «Сонатина»ни тақдим этади. Картина кўплаб мукофотларга сазовор бўлган ва ҳақли равишда режиссёрнинг энг яхши асарларидан бири ҳисобланади. Намойиш 17 сентябрь куни яқинлашиб келаётган Бутунжаҳон кино кунлари доирасида бўлиб ўтади. Намойиш тугаллангач, фильм режиссёри билан биргаликда драма муҳокамаси бўлиб ўтади.

 Эслатиб ўтамиз, "Япония кино кунлари" доирасидаги фильмлар намойиши Ўзбекистон ва Япония элчихоналари кўмагида ташкил этилади.

 Кинематография агентлиги Ахборот хизмати