"Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу паркка ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади. Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда қурилиши керак. Агар боғдаги бир дона дарахт кесилса, мен ўша куниёқ ариза ёзиб лавозимимдан кетаман", деди Ортиқхўжаев.
“2 йил олдин бу ерни чиройли қилиб таъмирлатиб қўйдик. Парк барпо қилдик. Бунга 6 миллиард сўм пул кетди. Бу маблағларни ўз чўнтагимдан сарфлаганман."
«Истиқлол» мажмуаси мустақилликнинг рамзини акс эттирувчи СТЕЛА барпо этилишини кўзда тутади. Бошқа ҳеч қандай қурилиш иншоотлари бўлмайди. Фақат шу жойда ишлар олиб борилади. Стела атрофидаги периметр ободонлаштирилади, қолган ҳиёбон ҳудудининг бир метри ҳам тегилмайди. Биронта дарахтга тегилмайди.