Андижон вилояти, Бўстон туманидаги “Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери ғаллакорлари жорий йил учун 595 гектар ерга буғдой уруғини қадаб, 1 минг 408 тонналик ғалла хирмони яратиш учун астойдил меҳнат қилдилар.

Қишлоқ хўжалиги кластерининг тажрибали агроном олимлари ва мутахассислари томонидан ғалла парвариши бўйича агротехника тадбирлари ўз вақтида олиб борилганлиги мўл ҳосил гарови бўлди. Натижада ризқ-рўзимиз бунёдкорлари бўлмиш агрокластер ғаллакорлари бугун давлатга дон сотиш режасини 120 фоизга бажаришиб, жами 1680 тонна буғдой топширдилар.

— Ғалла майдонларининг ҳар бир гектаридан 60 центенердан ҳосил олишга эришдик, — дейди Бўстон туманидаги “Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерининг 22-бўлими бошлиғи Фарҳодбек Ҳожиматов. — Қилинган астойдил меҳнатларимизнинг самарасини бугун ғалла хирмонларимизга тўкилган дон мисолида, амалда кўраяпмиз.

Ана шундай агрокластер ғаллакорларининг зафар марраларини эгаллашида кластер тизимдаги мавжуд 34 та бўлимда меҳнат қилаётган ишчи ходимларнинг ҳисаси катта.

Шу боис қишлоқ хўжалиги кластери аъзоларига кластер маъмурияти томонидан ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин экиш учун 10 сотихдан ер ажратилиб, 200 юз килограмдан буғдой ва сомон преслари тарқатилди.

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

“Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси

пахта тўқимачилик кластери

матбуот хизмати ходими