Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, вилоят ҳокимлиги масъуллари, Бўка ва Бекобод туманларида яшовчи намунали хонадон эгалари, маҳалла раислари, мутассадди ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда аҳоли хонадонларида паррандачиликни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 17 миллиард 685 миллион сўм, Фермерлар кенгаши жамғармасидан 20 миллиард 601 миллион сўм кредит ресурслари асосида 1 та оила учун ўртача 15 миллион сўм ажратилиб, бунинг натижасида 100-150 бош паррандалар боқилиши кўзда тутилган. Вилоят бўйича 2 минг 553 та хонадонда 306 минг 360 бош парранда боқиш йўлга қўйилади.
Тадбирда ҳар бир туманда ўртача 800 тонна парранда гўшти, 76 миллион дона тухум етиштирилиши таъкидланди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу курка зоти беш ойда 20-28 килограмм вазнда гўшт қилади. Ўртача ҳисобда 1 килограмм курка гўшти учун 30-35 минг сўмдан таъминотчи сотиб олиши режалаштирилган. Хонадонларда боқилган курка агар ўртача 20 килограмм гўшт қилса, боқувчининг соф фойдаси 18 миллион сўмни ташкил этади. Мутасаддилар томонидан паррандалар Бўка, Бекобод ва Оҳангарон туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилади.