Беруний тумани Гулистон маҳалласи фуқароларидан келиб тушган мурожаатга кўра, Учқун, Истиқбол, Саодат, Фил Қалъа, Гулистон ва Истиқбол тор кўчаларида истиқомат қилаётган аҳолига 1990 йили ўрнатилган ТП-376 0.4 кВ трансформатор подстанцияси бугунги кунга келиб таъмирталаб бўлиб қолган. Фуқаролар ушбу трансформатор аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлай олмаётганлиги юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилди.
Бу ҳудудда 134 та хонадон мавжуд бўлиб, аҳолининг мурожаати ўрганилиб чиқилди. Мазкур ҳудуд аҳолиси учун туман электр тармоқлари корхонаси томонидан янги трансформатор ўрнатиб берилди.
Ҳар бир мурожаатга ана шундай эътибор қаратилиб, муаммолар энг қуйи тизимларда ҳал қилинар экан, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончи ортиб бораверади.