Давлат статистика қўмитаси Демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси томонидан ҳудудий бошқармалар ходимлар малакасини оширишга қаратилган видеоконференция ташкил этилди.

Тадбирда доимий аҳоли сонини ҳисоблаш усуллари, демографик ҳолатни баҳолаш ҳамда иш ҳақини ҳисоблаш методикалари бўйича қўмита мутахассислари ҳудудий статистика бошқармалари ходимларининг билим ва салоҳиятини ўрганилди. Шунингдек, Демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси бошлиғи Юлдошев Зойир Тошканович демография ва меҳнат статистикаси ишларини шакллантириш ва такомиллаштириш масалалари юзасидан ўз таклифларини бериб ўтди.

Тадбирда қўмита ва ҳудудий бошқарма ходимлари соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни муҳокама қилган ҳолда тизимни ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди. Ҳудудий статистика бошқармалари ходимларига қўмита мутахассислари томонидан амалий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсиялар берилди.

Бундай амалий аҳамиятга эга бўлган видеоконференциялар қўмитанинг бошқа тармоқлари томонидан ҳам тизимли равишда ташкил этилиши йўлга қўйилган, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.