– Шу йил 20 мартга қадар Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси клиник аъломатлари кузатилаётган фуқаролар Зангиота тумани худудида жойлашган Зангиота- 1 ва Зангиота -2 кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида даволаниб келмоқда.

2020 йил 15 мартдан бери 130 нафар  бемор вафот этган, ҳозиргача 15 минг 681 нафар бемор соғайиб чиққан. Афсуски жорий йилнинг  14 мартда COVID-19 билан касалланган беморлар 12 , 15 мартда 4 нафар , 16 мартда  18 нафар, 17 мартда 8 нафар, 18 мартда 13 нафар, 19 мартда ҳам 10 нафар бемор аниқланди. Айни пайтда  7 нафар коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар Зангиота- 1 ва Зангиота -2 кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Қолганлари 93 нафар беморга  уй шароитида даволаниш тавсия этилган. Улар шифокорлар назоратида.     

Коронавирус инфекцияси гумон қилинган ва беморлар билан контактда бўлган фуқаролар учун 60 мингдан ортиқ дори тўпламлари мавжуд.

Шаҳар ва туманлар кесимидакўриб чиқиладиган бўлсак 6 кун мобайнида асосан Тошкент ва Қибрай туманларида 14 нафардан, Ўртачирчиқ тумани ва Нурафшон шахрида 5 нафардан, Чирчиқ шахрида 9 нафар, Зангиота туманида 4 нафарни  ташкил қилади.

Шуни ҳам айтиш керакки, аҳоли учун “хавотирланишга ўрин йўқ” деган гапни фақат тиббий муассасаларнинг ва шифокор кадрларнинг тайёргарлик даражасига нисбатан ишлатиш мумкин. Чунки вилоят бўйича ўтган йилги тажрибадан сўнг беморларни ётқизиш учун жами 970  ўрин;  жумладан биринчи босқичда 340 ўрин, иккинчи босқичда 470 ўрин. учинчи босқичда 160 захира ўрин тайёр холга келтирилган. (Аввало, бунча сонда бемор бўлмасин, дея ният қиламиз). Ўринларнинг 315 та кислород нуқталари билан таъминланган. Бундан ташқари, COVID-19 касаллигини бошидан ўтказган фуқаролар учун тиббиёт муассасаларида 330 та реабилитация ўринлари мавжуд. Касалларни даволаш учун ишлатиладиган 49 турдаги жами 2 млрд 908 милн сўмлик дори воситалари захирада турибди.

Аҳолига эса “хавотирланишга ўрин йўқ” дея олмаймиз. Чунки, бепарволик, хотиржамлик инфекциянинг яна тарқалишига олиб келиши мумкин. Карантин юмшатилган, лекин бекор қилингани йўқ. Шунинг учун фуқаролардан ниқоб тақиб юриш, антисептик воситалардан фойдаланиш, жойларда одамлар орасида масофани сақлаш талаб этилади. Ўзини асраганни худо асрайди, деган ҳикматни унутмаслик керак.

Шу ўринда, жамоатчилик вакилларидан ҳам, айниқса, маҳалла, мактаб, боғча ва бошқа муассасалар раҳбарларидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун ўз назоратлари остидаги жойларда эътиборни яна бир карра оширишларини сўрар эдик. Кириш жойларида дезинфекция, тана ҳароратини ўлчаб кўриш ишлари давом этиши керак.

Бепарволик – ёмон оқибатларнинг боши. Аҳвол ёмонлашувидан сақланиш учун ҳушёрликни бой бермаслик лозим. Доим таъкидлаганимиздек, касалликни даволашдан кўра олдини олган афзалроқдир.