Айни кунга келиб, Хонобод шаҳри ва Чирчиқ туманининг 10 дан ортиқ маҳаллаларида кузатувлар ўтказиб бўлинди.

Эслатиб ўтамиз, кузатувларни амалга оширишда Хонобод шаҳрида жами 71 та ва Юқори Чирчиқ туманида жами 70 та инструкторлар, интервюерлар ҳамда маълумотларни электрон базасини шакллантириш учун операторлардан иборат ишчи гуруҳлар бириктирилган.


Кузатувлар Давлат статистика қўмитаси Раиси ўринбосари М.Зиядуллаев бошчилигида тузилган махсус комиссия азолари иштирокида ўтказилмоқда. Кузатув билан боғлиқ масалалар ва кузатув натижалари билан таништириб борамиз.

