Бу ҳақда "Reuters" ахборот агентлиги Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Метт Хенкокка асосланиб хабар бермоқда.
«Биз Гибралтарни, барча ҳудудларимиз сингари, вакциналар билан таъминлаймиз. Кеча Гибралтар тегишли ёш тоифаси учун эмлаш дастурини якунлаган дунёдаги биринчи мамлакат бўлганлиги тўғрисида парламентга хабар бераётганимдан мамнунман», дейди Хенкок
Гибралтар аҳолиси тахминан 34 минг кишини ташкил қилади. Бу ерда яшовчи чет элликлар ҳам эмлаш дастуридан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Буюк Британия коронавирусга қарши эмлаш бўйича Европада етакчилик қилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 25 миллион киши вакцина олиб бўлган.
Буюк Британия эмлашлар январь ойи бошида бошланди. Европа Иттифоқида вакцинация кампаниясига 2020 йилнинг 27 декабрида старт берилган эди.