У бу ҳақда Х тармоғидаги саҳифасида маълум қилиб, ташқи ишлар вазирлигида уч йил давомида матбуот котиби сифатида фаолият юритганини ва ушбу даврда ҳамкасблари ҳамда ҳамкорларининг қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирган.

Бурхоновнинг таъкидлашича, ўтган йиллар давомида турли ташаббуслар ва лойиҳаларни амалга ошириш, устозлардан сабоқ олиш, ҳамкасблар билан биргаликда ишлаш ҳамда турли даражадаги учрашув ва тадбирларда иштирок этиш унинг фаолиятида муҳим тажриба бўлган.

Унинг сўзларига кўра, барчани бирлаштирган асосий мақсад — Ўзбекистон манфаатларига хизмат қилиш бўлиб, айнан шу йўлдаги ишонч ва ҳамкорлик учун барчага миннатдорлик билдирган.