4 март куни маҳаллий вақт билан соат 10:05 да Air Manas авиакомпаниясининг самолёти Тошкент аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Орадан бир соат ўтиб, соат 11:15 да самолёт бортида 144 нафар йўловчи билан Тошкент – Бишкек йўналиши бўйича жўнаб кетди.
Март ойи давомида парвозлар душанба ва жума кунлари чартер асосида амалга оширилади. Ёзги жадвалга ўтиш муносабати билан Air Manas авиакомпанияси Бишкек –Тошкент – Бишкек йўналиши бўйича мунтазам қатновларга ўтишга умид қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, авиаташувчи Ўзбекистонга деярли икки йил давомида парвоз қилмаган – 2020 йилда пандемия сабабли парвозлар тўхтатилган эди.