Бу ҳақда "Ўзгидромет" раҳбари огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши кутилмоқда.
Айрим ҳудудларда кучли шамол чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 12–15 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда эса чанг-тўзон кузатилиши прогноз қилинган.
Аҳолидан эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралмоқда.