Академия мамлакатда коррупцияга қарши курашиш соҳасида етакчи илмий-таълим муассасаси сифатида ўтган қисқа даврда ўз тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий ва халқаро стандартларга мос бўлган, коррупция таҳдидларига барқарор тура оладиган тизим жорий этилди.
Академияда коррупцияга қарши курашишнинг комплекс тизими жорий этилиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички сиёсат, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш, коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, давлат харидларидашаффофликни ошириш ва бошқа шу каби йўналишлардаги 10 дан ортиқ ички идоравий ҳужжатлар қабул қилинди.
Академиянинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида “CERT International” ташкилоти томонидан ISO 37001:2025 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандарти бўйича аудитдан ўтказилиб, жорий йилнинг 17 апрель куни Академиянинг одил судловни мустаҳкамлаш соҳасидаги ўқув-услубий, илмий ва эксперт-таҳлилий фаолиятига мувофиқлик сертификатинитопшириш маросими ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати, Бош прокуратура, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталари, Ҳисоб палатаси, Ёшлар парламенти вакиллари, Академия профессор-ўқитувчилари, талабалари, докторантлари, шунингдек Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Академияга тақдим этилган халқаро сертификат тизимда коррупцияга қарши бошқарув тизими самарали жорий этилгани, барча жараёнлар шаффофлик, ҳалоллик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида ташкил этилганини ҳамда халқаро талабларга тўлиқ жавоб беришини тасдиқлайди.
ISO 37001:2025 сертификати Академияда коррупция хавфларини аниқлаш, баҳолаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ёндашув шаклланганини намоён этиб, бошқарув жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади, ходимларда ҳалоллик ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни мустаҳкамлайди, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни самарали бошқариш механизмларини кучайтиради, халқаро ҳамкорлар ишончини оширади ҳамда таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятида замонавий комплаенс талабларини жорий этиш имконини беради.
Мазкур ҳолат мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таркибидаги ихтисослаштирилган илмий-таълим муассасаларида замонавий комплаенс тизимларини жорий этиш бўйича илғор намуна сифатида хизмат қилади.
Шунингдек, тадбир давомида Академияда прокуратура органларининг Шахсий хавфсизлик тармоқлари ходимлари иштирокида ўтказилган “Комплаенс хизматини ташкил этиш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари”мавзусидаги махсус малака ошириш ўқув курси тингловчиларига сертификатларни тақдим этиш маросими ташкил этилди.