Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили камида бир марта республикада илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшлар ўртасида “Академик ҳаракатчанлик” ва “Бўлажак олим” танлови ташкил этилади.
“Бўлажак олим” танловини ташкил этиш ва молиялаштириш учун ҳар йили илмий фаолиятга оид давлат дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 50 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади.
Шунингдек, ёшлар учун эълон қилинадиган стартап лойиҳалари танлови талабларининг соддалаштирилган тизими ишлаб чиқилади.
Иқтидорли ёшлар хорижий ОТМ ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли стажировка ўташга даврий равишда, танлов асосида, ҳар йили камида бир маротаба юборилади.