Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 358-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ёзма шаклда Академия ҳудудида ташкил этилди.

Имтиҳонлар бошланишидан аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов иштирок этиб, абитуриентларга муваффақият тилади. Даставвал Академия Қабул комиссияси мутасаддилари томонидан имтиҳон ўтказиш тартиб-қоидалари ҳақида тушунча берилди.

Тартибни бузган абитуриентларга нисбатан далолатнома тузилиб, ўша вақтнинг ўзида улар имтиҳондан четлаштирилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Жараён адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилиш мақсадида тўлиқ онлайн транслация қилинди. Абитуриентларнинг ота-оналари мазкур жараённи фаол кузатиб боришди.

Имтиҳон низомига мувофиқ, абитуриентларнинг интеллектуал, маънавият ва маърифат асослари бўйича билим ҳамда хорижий тилларни (инглиз, франсуз ва немис) билиш даражалари синовдан ўтказилди.

Шу билан бирга, имтиҳон пайтида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кутиш вақтини мазмунли ўтказиш учун Академия ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар Шайх Хованди Тоҳур, Тўлабек (Қалдирғочбек) ҳамда Юнусхон мақбараларига зиёрат ташкил этилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов, Ислом тарихи ва манбашунослиги ИРCИCА кафедраси мудири Неъматулло Муҳамедов ҳамда Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ИCЕСCО кафедраси катта ўқитувчиси Саидафзал Саиджалолов меҳмонларга машҳур алломалар ҳақида маълумот беришди.