Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ватанимиз равнақи йўлида бор куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этиб келаётган бир гуруҳ қизлар орасида Тошкент тиббиёт академиясининг икки нафар талабаси ҳам борлиги бир ОТМ жамоасини ғурурлантирди.

Катта илмий-педагогик жамоа ва кўп минг сонли талабалар Муҳайёхон Aҳмаджонова (Наманган вилояти) ҳамда Шаҳзода Ҳакимова (Қашқадарё вилояти)ни ушбу мукофот билан муборакбод этади, дейилади академия ахборот хизмати хабарида.