Таъкидлаш лозимки, мазкур ташкилот олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритади ва университетлар фаолиятини баҳолаш бўйича етакчи ташкилот ҳисобланади.
Рейтингнинг асосий мақсади БМТ томонидан 2030-йилга қадар мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишда олий таълим муассасаларининг таъсирини баҳолашдан иборатдир. THE University Impact Rankings умумий рейтингига кириш учун университет камида тўртта БРМни амалга оширишда иштирок этиши керак. Илк рейтинг 2019-йилда чоп этилган. 2020-йилда чоп этилган рейтинг барча 17 та БРМни қамраб олган.
Ўз фаолиятини 2019-йилда бошлаган AКФA Университети илк бор Impact Ranking рейтингига кирди. Умумий рейтингда AКФA Университети 29,5 балл билан 1001+ гуруҳига киритилди. Унга дунё бўйича жами 1115 та ОТМ киритилган.
Таъкидлаш керакки, AКФA Университети 17 та БРМдан олтитасида иштирок этди: Қашшоқликнинг барча турларини тугатиш: 591 ОТМ орасида 301-400 ўрин, Соғлом ҳаёт ва фаровонликни таъминлаш: 871 ОТМ орасида 801+ ўрин, Гендер тенглик: 776 ОТМ орасида 601+ ўрин, Самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш: 685 ОТМ орасида 401-600 ўрин, Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида тинчликсевар ва очиқ жамиятлар барпо этилишига кўмаклашиш, барча учун одил судлов имкониятидан фойдаланишни таъминлаш ва барча даражаларда самарали, ҳисобдор ва кенг иштирокка асосланган муассасаларни ташкил этиш: 653 ОТМ орасида 401-600 ўрин, Барқарор ривожланиш мақсадларида Глобал шериклик доирасида амалга ошириш воситаларини мустаҳкамлаш ва ишларни фаоллаштириш: 1154 ОТМ орасида 1001+ ўрин.
— AКФA университети жаҳон университетларининг обрўли рейтингига илк бор киритилди. Мазкур ютуқ университет жамоаси ва асосчиси — AKFA Medline клиникасининг меҳнати натижасидир. Эндиликда бизнинг мақсадимиз THE University Impact Rankings рейтингида ўрнимизни яна-да кўтариш ва дунёнинг энг яхши ОТМлари рейтингига киришдан иборат, — дея таъкидлади AКФA Университети ректори Беҳзод Жалилов.
Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) 2030-йилга қадар эришиладиган халқаро ҳамкорликнинг 17 та мақсадлари тўпламидир. БРМлар барча миллатларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, тенгсизлик, қашшоқлик, очлик ва глобал иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш, одамларнинг таълим, ичимлик суви, иш ва арзон энергия таъминотини яхшилаш, ижтимоий адолат ва тинчлик ғояларини тарғиб қилишга қаратилган.