Семинарга Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фуджияма Ёшинори фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрди.

Япония элчихонаси масъул котиби Зикрулло Назиров  икки мамлакатнинг ўзаро маданий алоқаларида рақс санъатининг алоҳида ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулохазаларини билдириб ўтди.

Тадбирнинг амалий қисмида раққоса, хореограф ва режиссёр, профессор Акико Китамура япон замонавий рақсининг шаклланиш тарихи ва унинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тақдимот ўтказди. Тақдимот давомида онлайн маҳорат дарслари олиб борилиб, япон замонавий рақсларидаги ҳаракат ва ҳолатлар ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан намойиш этилди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.