Томонлар Ўзбекистонда малакали IТ-кадрлар тайёрлаш ва истеъдодларни ривожлантириш, шунингдек, IТ соҳасида янги иш ўринларини яратиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув доирасида “EPAM Systems” компанияси асосчиси, президенти ва директорлар кенгаши раиси Аркадий Добкин IТ-компаниялар учун мамлакатимизда яратилган шароитларни алоҳида эътироф этди.

Шу билан бирга, А. Допкин томонидан нима учун айнан Ўзбекистон компания раҳбарияти томонидан релокация учун танлангани, мамлакатимизда IТ-компаниялар ва IТ-мутахассислар учун яратилган имкониятлар ҳамда соҳага бўлган эътиборни инобатга олиб, ушбу релокацияни қисқа вақтларда амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлади.

А. Допкин Ўзбекистон яқин келажакда IТ йўналишида нафақат Марказий Осиёдаги, балки бутун минтақадаги йирик IТ-хаб бўлишига ишонишини таъкидлади.

Ўз навбатида, АКТ вазири Ш.Шерматов томонидан “EPAM Systems” компаниясини ҳар томонлама қўллаб-қуватлашга тайёрлигини билдирди.

АКТ вазири хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистонда фаолият олиб бориши қулай бўлиши учун барча имкониятлар ишга солинишини алоҳида таъкидлади.

Хусусан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хорижлик IТ-мутахассисларни кўчириш жараёни учун қуйидаги қулайликларни тақдим этади:

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш доирасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, IТ-визани расмийлаштириш ва тақдим этишда ёрдам кўрсатиш;

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш доирасида ижарага бериладиган уй-жой топиш ва тақдим этишда кўмаклашиш;

– оила аъзоларини (яқин қариндошларини) таълим муассасаларида (болалар боғчаси, мактаб ва бошқалар) жойлаштириш;

– тармоқ ва алоқа воситалари (мобил алоқа, Интернет ва бошқалар) билан таъминлаш;

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик саёҳатларни ташкил этиш.

Аркадий Добкин, шунингдек, яқин бир неча йил ичида Ўзбекистонда EPAM тизимларини кенг миқёсда ривожлантириш ниятида эканлигини таъкидлади. Унга кўра, айрим мамлакатларда компаниянинг тўлиқ ривожланиши учун 10 йил сарфланган, Ўзбекистонда эса бу 3-5 йил ичида содир бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган EPAM конференциясини ташкил этиш, унинг доирасида EPAM Systems компаниясининг етакчи мутахассислари учун Ўзбекистонда ишлаш учун шароит ва имкониятлар билан танишиш мақсадида IТ-тур ўтказилишига тўхталдилар.

Натижада икки томон ҳам юқоридаги барча лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.