Президентимизнинг “Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида офисер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факултети негизида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институти ташкил этилган эди.
Ҳарбий институтда ўқиш даври икки йиллик бўлиб, 8 та йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрлар тайёрланмоқда.
Шунингдек, жорий йилдан бошлаб киберхавфсизлик факултети ташкил қилиниб, тармоқ хавфсизлиги бўйича мутахассислар ҳам тайёрланади.
АКТ вазири Ш. Шерматов ташриф давомида институтдаги шароитлар, ўқув-тарбия жараёни, замонавий таълим воситалари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари қай даражада жорий этилгани билан танишди ҳамда юқори АКТ малакали ҳарбий АКТ мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилди.
Шу билан бирга, институт талабалари билан очиқ мулоқот ўтказиб, АКТ соҳасида олиб борилаётган янги изланишлар, яратилаётган дастурий маҳсулотлар билан танишди ва тайёрланаётган дастурий маҳсулотлар бўйича ўз мулоҳаза ва таклифларини айтди. Алоқа бўйича ҳарбий мутахассисларни тайёрлашнинг кенг кўламли тизимини йўлга қўйиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича ўз фикрларини билдирди.