Ташриф чоғида АКТ вазири Ш. Шерматов IТ Park филиалининг тақдимоти ва келгусидаги режалари билан танишди. Шунингдек, у ердаги ўқувчилар билан яқиндан суҳбатлашиб, яратилган қулайликлар ҳамда мавжуд муаммолар тўғрисида фикрлар алмашилди.
Мулоқот давомида уларнинг таклифлари сўралди. Ўз билим ва кўникмаларини ошириш, IТ йўналишида етук кадр бўлиб етишишлари учун етарлича билимларга эга бўлиш зарурлиги таъкидланди.
Мазкур учрашув вазир ва ёшлар ўртасида савол жавоб билан якунланди.