Вазир Элчини Ўзбекистонга Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинлангани муносабати билан табриклади ҳамда юксак ва масъулиятли ишида муваффақият тилади.
Учрашувда томонлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни олиб бориш масалаларини муҳокама этди. Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча имкониятларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.