«MWC Barcelona-2022» Халқаро мобил конгресси 155 мамлакат дан 2 000 дан ортиқ турли компания ва ташкилотларни бирлаштирган IT-саноатидаги энг йирик халқаро тадбирлардан бири ҳисобланади. Конгресс доирасида етакчи мутахассислар ва бозор экспертлари АКТ соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилади ҳамда сўнгги технологик ютуқлар тақдимотларини ўтказади.
Бу йилги тадбир дастури булутли технологиялар, 5G технологияларини ривожлантириш, сунъий интеллектларни илгари суриш, интернет технологияларининг кириб келиши каби долзарб масалаларга бағишланади.
Конгресс иштирокчилари орасида етакчи халқаро IT-компаниялар – технологик асбоб-ускуналар ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари, телекоммуникация ва мобил алоқа операторлари, миллий IT-бозорлари вакиллари бор. Улар орасида Amazon, AT&T, China Mobile, HTC, Huawei, ZTE, Amdocs, HP, Nokia, Qualcomm, Vodafone, Kaspersky, Accenture, Fujitsu va boshqalar bor. Tadbirni nufuzli ommaviy axborot vositalari, jumladan CNBC, Financial Times, The Wall Street Journal, Time, Euronews ва бошқалар ёритиб боради.
Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбариятининг бир қатор хорижий IT-компаниялар билан учрашувлар ўтказиши, «Huawei Industrial Digital Transformation Summit» саммитида ҳамда «Raqamli oʼzgarish» мавзусидаги конференцияда иштирок этиши режалаштирилган, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.