Суҳбат давомида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнлари ва хизматлар кўрсатишда хавфсизлик ва гигиена бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан амалий чоралар муҳокама этилди.
Дастур озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш миллий тизимини ривожлантириш, озиқ-овқат саноати ходимларини замонавий хавфсизлик стандартларига ўргатиш, тиббиёт, туризм ва транспорт хизматлари даражасини юксалтириш бўйича ўқув дастурларини жорий этиш, инфратузилмани модернизациялаш, касб-ҳунар таълими тизимини такомиллаштириш ва бошқа бир қатор йўналишларни қамраб олади.
Лойиҳани амалга ошириш мамлакатимизнинг етакчи компанияларига хизмат кўрсатиш, юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш имконини беради, бу эса кўрсатилаётган хизматлар ҳажмига ва ички ва ташқи бозорда харидоргир сифатли маҳсулотларни экспортга етказиб беришга мультипликатив таъсир кўрсатиши таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга тайёрлигини билдириб, масъул раҳбарлар ва лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича аниқ чораларни белгилаб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.