Маълумотларга кўра, ҳужумчига умумий маоши 90 миллион евро бўлган 3 йиллик битим таклиф қилишган. Айни дамда "Ал Ҳилол" "Челси"га талаб қилинаётган 40 миллион еврони тўлаб беришга тайёр.
Лукаку Евопада қолмоқчи ва "Челси" "Интер" билан трансфер борасида келишиб олишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лукаку сўнгги мавсум ижара асосида "Интер" шарафини ҳимоя қилиб, барча турнирларда 37 та ўйин ўтказди ва 14 та гол ҳамда 7 та ассист амалга оширди.
Шунингдек, “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ҳали ҳам "Ал Ҳилол" қизиқиши доирасида бўлиб турибди.
Маълумотларга қараганда, саудияликлар футболчи учун “шаҳарликларга” 70 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, футболчига йилига 90 евро беришга тайёрлигини маълум қилган.
Силва ўтган мавсум 54 та ўйинда 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.