Унга кўра, Исроил ҳарбийлари Фаластин анклавини ўққа тутиш ва бомбардимон қилиш жараёнида 500 дан ортиқ маҳаллий мактаб, университет ва коллежларни вайрон қилган, минглаб фаластинликларни таълим олиш имкониятидан маҳрум қилган.

Телеканалнинг таъкидлашича, исроиллик ҳарбий хизматчилар кўпинча Ғазо шаҳридаги таълим муассасалари, жумладан, ўқув мажмуаси ва университетни атайлаб вайрон қилган.

2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатининг қуролли тарафдорлари кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва асирларнинг гаровга олиниши билан Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Бунга жавобан Исроил Фаластин анклавида қуруқликдаги ҳарбий операцияни бошлади. Жанглар Миср, Қатар ва АҚШ воситачилигида Исроил ва ҲАМАС ўртасида эришилган келишув – Ғазода сулҳ кучга киргунга қадар жорий йилнинг 19 январигача давом этди, деб хабар беради tass.ru.