Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.
Унга кўра, ҳозирда Исроил армияси Фаластин анклавининг жанубий ва марказий қисмларида рейдлар ўтказиб, Хон-Юнис ва Нусайрат қочқинлар лагерига зарба бермоқда.
Тўққизга яқин киши уларнинг қурбони бўлди.
Аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси Исроил, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, АҚШ ва Қатар томонидан гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзоланганини тасдиқлаган эди, деб хабар беради report.az.