Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбирда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, қурилиш вазири Ботир Закиров, Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа бўйича мажмуада буюк аллома, алгоритм асосчиси ал-Хоразмийнинг баландлиги 30,5 метрлик муҳташам ҳайкали қад ростлайди.

Янги массивда ал-Хоразмий номидаги университет ва талабалар ётоқхоналари, 3000 ўринли мактаб ва 1500 ўринли мактабгача таълим муассасаси, IT-парк, инновация маркази, спорт мажмуаси, илмий-тадқиқот маркази, кўп қаватли уйлар ва автотураргоҳлар, марказий аллея – “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилади.

Шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда технопарк ва замонавий тўқимачилик корхоналари қурилиб, ишга туширилади.