Хусусан, улуғ тарихий шахс Али Қушчининг қўлёзмалари АҚШда ҳам сақланяпти.

“Рисола дар илмал-ҳайъа” (Aстрономия илми рисоласи). Самарқандда 1458 йилда форс тилида ёзилган бу асар мадрасаларда дарслик вазифасини ўтаган. Aли Қушчи 1473 йилда бу асарини араб тилида қайта ишлаб, кенгайтирган ва уни “ал-Фатҳия фи илм ал-ҳайъа” деб номлаган. У турк, форс тилларига ҳам таржима қилинган.

Принстон университети кутубхонасидаги қўлёзмалар:

1.(Islamic Manuscripts, New seriesno1261). Нуқсонли қўлёзма, 1218 (1803) йилда кўчирилган.

2. (Islamic Manuscripts, New seriesno 251). Қўлёзма бир нечта рисоладан иборат тўплам. Рисола дар ал-ҳайъа унинг 37б-466 варақларида. Кўчирилган санаси ва жойи аниқ эмас.

3. (Islamic Manuscripts, New seriesno.1555). Aсар каталогда Китоб-и илм-и нужум номи остида қайд қилинган. Тахминан ХV- XVI асрларга оид қўлёзма.