Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ижро ҳужжати талаблари тушунтирилиб, алимент пуллари ўз вақтида тўлашлиги тўғрисида огоҳлантирилган ва қарздор Х.Н. Республика ҳудудидан чиқиши вақтинча чекланган.
Бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан қарздор алимент пулларини тўламаган.
Жорий йилнинг 26 апрель ҳолатида қарздор Х.Н.нинг алимент қарздорлиги 12.955.433 сўмни ташкил қилган ва ушбу алимент қарздорлигини ундириш мақсадида қарздорга тегишли бўлган “NEXIA” русумли автомашина тегишли тартибда хатланиб, вақтинчалик сақлашлик учун жарима майдончасига қўйилган.
Ижро ҳужжати бўйича, қарздор Х.Н. ундирувчи Л.А. билан ўзаро келишган ҳолда ҳозирги кунга қадар тўпланиб қолган алимент қарздорлиги ва 2 нафар фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган алимент маблағлари ўрнига ўзига тегишли бўлган ва давлат ижрочиси томонидан хатланиб, жарима майдончасида сақланаётган “NEXIA” русумли автомашинасини ундирувчи Л.А.нинг номига нотариус орқали расмийлаштириб берди ва мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланиши таъминланди.