Танловда 30 ёшгача бўлган, дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этиши мумкин.

Яратилган мобил илова (андроид) қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

сифатли, ёшларбоп UI/UX дизайн;

Алишер Навоий ижоди намуналари: Хамса, достонлар, ғазаллар (лотин ёзувига асосланган ўзбек тилида).

Танловда иштирок этишни истаган дастурчилар 2021 йил 5 февралгача жамоа аъзолари, боғланиш учун телефон рақам, мобил илова ва мобил илова ҳақида 200 сўздан ошмаган маълумотларни tanlovlar@yoshlar.gov.uz манзилига юборишлари зарур.

Танлов ғолиблари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланади ҳамда ғолиблар Apple MacBook Air 13 ва диплом билан мукофотланади.