— Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни қайғу билан қабул қилдик. Ушбу масала юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғландик, — дейди Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов. — Уларнинг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди. Бу ҳолат номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати оқибати бўлиб, умумий тарихий ва маданий меросимизга зарар етказади.
Маълум қилинишича, Афғонистон ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўради.