– “Янги авлод” Давлат дастури қабул қилинади. Дастур доирасида ягона «Оила – боғча – мактаб» тизими яратилади ва боғчалар тўла давлат қарамоғига олинади, – деди номзод. – Мактабларда бошқарув, ўқитувчига муносабат ва тарбия-таълим ишлари тубдан ўзгартирилади.

 Ўқитувчиларга ўз мутахассислигидан ташқари бошқа фанлардан дарс бериш ва синф раҳбарлигини бириктириш тартиби бекор қилинади.