Алжирда катта ўрмон ёнғинлари содир бўлди, деб хабар берди Reyters агентлиги.

Ёнғинга мамлакатда узоқ вақт давом этаётган иссиқлик ва қурғоқчилик сабаб бўлган. Айрим минтақаларда ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 46 даражага етиб, мамлакат сув танқислиги билан курашмоқда.

Ҳозирги вақтда ўт ўчирувчилар вертолётлар ёрдамида Алжир пойтахтидан 150 километр шарқда, Тизи-Узузу провинциясидаги ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Мамлакатнинг 14 провинциясида камида 19 та ёнғин содир бўлган. Ёнғин уйларни қамраб олди. Маҳаллий аҳоли эса ёнғинни ўчиришда Фуқаро мудофааси гуруҳларига кўнгилли ёрдам кўрсатмоқда.