Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 3 октябрь куни соат 21:49 да Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига шаҳардаги бозорда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, ёнғинни ўчиришга киришган.

Ёнғин соат 23:45 да қуршаб олинган ва 4 октябрь куни соат 00:12 да тўлиқ бартараф этилган.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирга қадар ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.