Шунингдек, жами 497,6 миллион сўмлик 40 минг 267 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Товарлар мусодара қилиниб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларига юборилган.
Шу ўринда бу каби ноқонуний ҳаракатларга йўл қўймасликда тадбиркорлар қуйидаги иккита омилга риоя қилишлари кераклигини таъкидлаш жоиз:
Товарларни маркировкалаш тартиби жорий этилган кундан бошлаб 12 ой ўтгач, рақамли маркировка қилиш шарт бўлган товарларни Ўзбекистон ҳудудида маркировкасиз сотиш тақиқланган;
2022 йил 1 январдан тамаки ва алкоголли маҳсулотларни идентификация қилиш воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш белгиланганлигига риоя этиш.
Биз анчадан буён масъул идораларни алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси бўйича қатъий тартиблар ўрнатишга чақириб келмоқдамиз. Чунки сўнгги пайтларда контрабанда билан боғлиқ вазият янада ёмонлашган. Масалан, ноқонуний тамаки маҳсулотларини сотиш кўрсаткичи 15 фоизга етган.

Афсуски айрим тадбиркор ва сотувчилар огоҳлантириш нима эканлигини тушунмайдилар. Улар кўп ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари текширув жойларини тарк этгач яна ноқонуний савдосини амалга оширишни давом эттирадилар.

Гап аҳоли саломатлигини сақлаш ва иқтисодиётни соғломлаштириш ҳақида кетаркан баъзи ўринлар, шу жумладан ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси масаласида огоҳлантиришлар етарли таъсирга эга эмас. Бу ўринда қонунбузарлик учун қатъий жазолари қўллашга ўтиш лозим, деб ёзмоқда депутат Расул Куширбаев.