Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил ўсимликларнинг кўп гуллаши натижасида келиб чиқадиган аллергия мавсуми кутилмоқда, деб ёзади «Известия» газетаси.
Экспертлар фикрига кўра, аллергия мавсуми одатдагидан камида бир ой кейин тугаши, сентябрда ёки ҳатто октябргача чўзилиши мумкин.
«Бу йил бошоқли ва мураккаб гулли ўсимликлар фаол, деярли танаффуссиз гуллади, бу эса аллергиянинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Аллергия мавсумида баъзи одамларга дори-дармон ёрдам бермайди», — дея эксперт сўзларидан иқтибос келтиради нашр.
Шунингдек, у бир ой давомида бошоқли ўсимликларга аллергияси бор одамлар «қизил ҳудудда» бўлганини айтди. Шифокорлар, агар беморларда аллергия ва коронавирус бир хил бўлса, бу жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблашади. Кузнинг бошланиши билан анъанавий равишда ОРВИ билан касалланиш даражаси ҳам ошади. Бу аллергик касалликларни ташхислашда мураккаблик келтиради.